2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 110/35 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида модернизация лойиҳасига оид ишлар давом эттирилмоқда
  • 29.09.2025
  • 49

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали мутахасислари томонидан тақсимловчи тармоқларга барқарор электр энергияси етказиб бериш ҳамда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида модернизация ишлари амалга оширилмоқда.

Мисол учун, юқори кучланишли энергетика объектига 63 МВА қувватли трансформатори олиб келиниб, ўрнатиш (монтаж) ишлари амалга оширилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1842 та подстанция ва 29124 км узунликдаги электр узатиш линиялари "Ўзбекистон МЭТ" АЖ балансига ўтказилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

t.me/AndijonMET_Axborot