Мурожаат эгаси: Нуриллаев Ҳусаин Бегзод ўғли, Қашқадарё вилояти.
Электрон почта: nurillayevhusain@gmail.com
Мурожаат мазмуни: Қашқадарё вилояти, Косон тумани электр тармоқларига мурожаатим шундан иборатки, мен Косон тумани “Шербек” МФЙ Сайёд қишлоғида истиқомат қиламан ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан уйимга етказиб бериладиган электр симёғоч столбаларини бетон столбага алмаштириш бўйича 2 йилдан буён мурожаат йўллаб келаман. Лекин натижа йўқ. Доим келиб қуруқ ваъда билан туман электр тармоқлари ходимлари алдаб кетишмоқда. Ҳозирда ёғоч столба 45 градусга оғиб қолган ва шамол бўлган вақтда ағдарилиб кетиши 90% аниқ. Маҳалладаги барча уйларда ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ушбу масалани ижобий ҳал қилишда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман. “Республика буйича ишонч телефони 1154, 71-207-23-76 шу рақам билан боғланинг, операторлар сизга ёрдам беради”, дейилган эди. Лекин мен бу рақам билан боғлана олмадим. Илтимос, сиздан тез орада амалий ёрдам кутиб қоламан.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ҳусаин Бегзод ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига, йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35–110 ва 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергиясининг халқаро транзити масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати