2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ 110/35/6 кВ кучланишли «Дўнгқўрғон» подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 07.10.2025
  • 12

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Бўка туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Дўнгқўрғон» подстанцияда Л-Д-Ю 110 кВ мойли ўчиргич жорий таъмирлаш ва порталларни бўёқлаш ишлари олиб борилди.

⚙️ Шунингдек, Филиалда навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажаришмоқда. 

⚡️ Бир сўз билан айтганда, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot