⚡️ 35 кВ кучланишли «Қўғай» ҳаво тармоғидан чиқувчи “Олтин водий” ҳаво тармоғининг 4-рақамли таянч устуни “Наманган магистраль электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан ўтказилган назорат кўриги давомида изолятор элементида механик нуқсон (ёриқ) аниқланган.
⚙️ Техник хизмат кўрсатиш бригадаси томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида таянч устида жойлашган нуқсонли изолятор демонтаж қилиниб, ўрнига янги, техник талабларга жавоб берувчи изолятор ўрнатилди.
Бажарилган ишлар натижасида “Олтин водий” ҳаво тармоғининг ушбу қисмида электр узатиш ишончлилиги тикланди ҳамда техник носозлик бартараф этилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг
https://t.me/NamanganMET_Axborot