2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» ҳамда «Келес» подстанциялари электр қурилмалари тепловизор кўригидан ўтказилди
  • 10.10.2025
  • 8

⚙️ Электр ускуналари юкламаси нисбатан юқори бўлган тунги ва тонги соатларда Релели ҳимоя ва автоматика хизматининг 1-тоифали муҳандиси А Каримов томонидан тепловизор кўригидан ўтказилиб, аниқланган носозликлар тунги навбатчилик вақтида бартараф қилинди.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, пойтахт магистрал тармоқлари навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажарилмоқда.

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot