2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Оби-ҳаёт» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 11.10.2025
  • 10

Поп туманида жойлашган  220/110/10 кВ кучланишли «Оби-ҳаёт» подстанциясида “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 кВ Л-25-О ячейкасида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

⚙️ Амалга оширилган ишлар:

♦ Ячейка техник кўрикдан ўтказилди;
♦ Изоляторлар чанг ва намликдан тозаланди;
♦ Реле ҳимояси ва автоматик қурилмалар ҳолати назорат қилинди;
♦ Ерга улаш қурилмалари синовдан ўтказилди;
♦ Техника хавфсизлиги чоралари тўлиқ бажарилди.

Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг 

https://t.me/NamanganMET_Axborot