“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан:
⚙️ Бўстонлиқ туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Ғазалкент» подстанциясида мавжуд 4 000 кВА қувватли Т-1 куч трансформатор жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Қибрай туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Қибрай» подстанциясидаги Т-1 трансформатор ва Т-2 трансформаторлари жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Бўка туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Кўк орол" подстанцияси очиқ тақсимлаш қурилмаси ҳамда Т-2 трасформаторида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажаришмоқда.
Маълумот ўрнида: Филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун