2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанцияси — Андижон вилояти
  • 14.10.2025
  • 18

⚙️  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Андижон вилоятида жойлашган   500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясида  олиб борилаётган модернизация ҳамда 2025/2026 йил куз-қиш мавсуми давомида амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Дадажон Айнақулович бугун модернизация доирасида 500/220/10 кВ кучланишли подстанцияда мавжуд, қуввати 167 000 кВА бўлган бир фазали автотрансформаторларни қуввати 267 000 кВА бўлган бир фазали автотрансформаторларга алмаштириш жараёни билан танишди, шунингдек, электр қурилмаларининг техник-муҳандислик ҳолатини кўздан кечириб, масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. 

Шунингдек, энергетика объектида ишчи-ходимлар учун яратилаётган меҳнат шароити — қурилаётган қўшимча бинолар, подстанциянинг атрофини ўраш, навбатчилар хонасини таъмирлаш иш жараёни ўрганилди. 

Маълумот ўрнида: 2024 йил 11 май куни 500/220/10 кВ «Лочин» подстанциясининг қувватини ошириш мақсадида мавжуд АТ-2 3х167 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 МВА қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилган эди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati