2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Гулзор» подстанциясидаги 110 кВ кучланишли тизимлар орасидаги ўчиргич мукаммал таъмирланди
  • 18.10.2025
  • 51

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Гулзор» подстанцияси 110 кВ кучланишли тизимлар орасидаги  ўчиргич (МСВ-110 кВ) мукаммал таъмирланди.

⚙️ Мазкур таъмирлаш ишлари доирасида ўчиргичнинг асосий қисмлари — контакт тизими, изоляция элементлари ва бошқа муҳим электр қурилмалари техник регламентга мувофиқ кўздан кечирилди ҳамда зарур эҳтиёт қисмлар билан алмаштирилди.

⚡️  Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot