

Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Содиқтор» подстанциясида мавжуд 16 000 кВА қувватли Т-1 куч трансформаторида жорий таъмирлаш ҳамда унинг сиртки корпусини бўёқлш ишлари амалга оширилди.
⚡️ Навбатчи бригадалар тасдиқланган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишларини 24/7 режими асосида бажаришмоқда.
Бундан ташқари, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot