2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Ўзбекистонда «яшил» энергия 9 миллиард кВт·соатга етди
  • 22.10.2025
  • 6

#яшил_энергия

Бугун, 22 октябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси 9 млрд кВт·соатга етди.

Бу Президентимиз томонидан 2023 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси ҳамда 2025 йил 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида белгилаб берилган стратегик вазифалар – иқтисодиётни иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва «яшил» энергетика улушини кескин ошириш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин ифодасидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси ишлаб турибди.

«Яшил» энергия ҳисобидан:
➖2 млрд 730 млн куб метр табиий газ тежалди;
➖ Атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4 млн тонна зарарли моддалар олди олинди.

⚠️ Яна бир муҳим кўрсаткич, жорий йил бошидан 22 октябрь соат 19:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 14 млрд 520 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу – мамлакатимиздаги умумий генерациянинг 23 % ини “яшил энергия” ташкил этаётганини англатади.

Бу эса 7,5 млн хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 млн хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжига тенг!

Эслатиб ўтамиз, бундан 29 кун аввал, яъни 23 сентябрь куни соат 14:00 да юртимиздаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиси 8 млрд кВт·соатни ташкил этган эди

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/17965 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati