2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 500/220/110/10 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида навбатдаги тадбир ўтказилди
  • 23.10.2025
  • 11

✍️ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2025 йил 15-cентябрдаги Республикада “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси ойлигини ташкил этиш бўйича 327-сонли фармойишига мувофиқ “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари иштирокида тушунтириш-тарғибот тадбири ўтказилди.

⚡️ Тадбир “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфида, Жарқўрғон туманида жойлашган 500/220/110/10 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида бўлиб ўтди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20-октабрдаги 649-сон қарорига мувофиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ишчи-ходимлар ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида батафсил тушунтиришлар берилди.

Суҳбат давомида ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий тавсиялар, огоҳлантириш чоралари ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш тартиблари ходимларга етказилди. Тадбир якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot