✍️ Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр энергиясини сифатли таъминлаш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 110 кВ кучланишли «Наврўз-2» қурилнасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:
► Мойлар алмаштирилди ва лабораториянинг ижобий хулосаси олинди;
► Контакт қаршилиги ўлчаниб, меъёрга келтирилди;
► Изоляторлар тозаланиб, коррозияга қарши темир конструкциялар ва фазалар фарқи бўялди;
► Сим ўтказгичлар ва уланиш жойлари мустаҳкамлиги текширилди.
Барча таъмирлаш ишлари филиал мутахассислари томонидан меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда сифатли бажарилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!