2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Шимол» подстанциясида релели ҳимоя воситаларининг жорий текшируви олиб борилди
  • 26.10.2025
  • 23

"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 35/6 кВ кучланишли «Шимол» подстанциясида электр ускуна ва жиҳозларнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида релели ҳимоя воситаларининг жорий текшируви олиб борилди.

⚙️  Ушбу техник-тадбир доирасида қуйидаги ишлар бажарилди:

♦ Релели ҳимоя қурилмаларининг техник ҳолати синовдан ўтказилди;

♦ Қурилмаларнинг созлиги ва автоматик ишлаш имконияти текширилди;

♦ Зарур ҳолларда калибрлаш ва созлаш ишлари амалга оширилди.

⚡️ Маълумот ўрнида: Релели ҳимоя воситалари электр энергияси тизимида юзага келиши мумкин бўлган қисқа туташув, кучланишнинг ошиб кетиши ёки бошқа авария ҳолатларида ускуналарни автоматик ҳимоя қилади ҳамда бутун тармоқда барқарорликни таъминлайди. Шу сабабли уларни мунтазам текширувдан ўтказиб турилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали

янгиликларини кузатиб боринг! 

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot