

«Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида 220/110/35 кВли АТ-2 автотрансформатори ва унинг уламаларида (110 кВли В-Т-2 ўчиргичи, 110 кВли Р-Т-2 ажратгичи, 35 кВли В-Т-2 ўчиргичи, 35 кВли Р-Т-2 ажратгичи) изоляторларни тозалаш, диспетчерлик ёзувларни янгилаш ва фазаларни янгилаш (рангларини) ишлари бажарилди.
Маълумот учун: Подстанцияда мавжуд АТ-2 автотрансформатори Бухоро шаҳри, Бухоро тумани, Когон тумани бир қисми аҳолиси ва ишлаб чиқариш объектларини ҳамда Газли шаҳарчасидаги Газ компрессор станцияларини электр энергияси билан таъминловчи тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини узатади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг