2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Юқори кусжҳланишли электр тармоқларида профилактик таъмирлаш ишлари давом этмоқда
  • 29.10.2025
  • 48

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли  «Оби-ҳаёт» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Насос-1» электр узатиш тармоғида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги амалиётлар бажарилди:

   ♦   Электр узатиш тармоғи тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди;

   ♦   Аниқланган камчилик ва носозликлар бартараф этилди;

   ♦   Эскирган ва шикастланган изоляторлар янгиларига алмаштирилди;

   ♦   чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар электр узатиш тизимининг ишончлилигини ошириш, электр энергиясининг узлуксиз ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!

https://t.me/NamanganMET_Axborot