2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Амирқум» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 31.10.2025
  • 38

⚙️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан амалга ширилган таъмирлаш жараёнида Т-1 трансформатори ҳамда 10 кВ кучланишли ташқи комплектли тақсимлаш қурилмаси (КРУН) жорий таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, металл конструкциялар сиртлари коррозияга қарши махсус бўёқ билан қопланди, подстанция ускуналари техник кўрикдан ўтказилиб, профилактик тадбирлар бажарилди.

✍️ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/XorazmMET_Axborot