2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Зафаробод» подстанциясига 110 кВ кучланишли ҳаво тармоқларини улаш лойиҳаси амалга оширилмоқда
  • 05.11.2025
  • 15

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 220 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанциясига мавжуд 110 кВ кучланишли «Учқулоч» ва 110 кВ кучланишли «Янгиқишлоқ» ҳаво тармоқларини кириш-чиқиш схемаси орқали улаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПҚ-361-сонли қарорига асосан Жиззах вилоятида барпо қилинаётган қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш мақсадида 220 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғларини қуриш ишлари режалаштирилган.

⚡️ Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа асосида мавжуд 220 кВ кучланишли «Л-20-Д» электр узатиш ҳаво тармоғидан буғ-газ электр станциясигача 8,11 км узунликда кириш-чиқиш схемаси асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

http://t.me/JizzaxMET_Axborot