2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 1 ноябрдан Энергия самарадорлигини ошириш платформаси – esma.uzex.uz орқали энергия самарадор қурилмалар учун субсидия ажратиш механизми йўлга қўйди
  • 07.11.2025
  • 15

Ҳукуматнинг 2025 йил 24 октябрдаги “Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 673-сонли қарорига асосан:

уй-жойларни энергия аудитидан ўтказиш харажатлари 100% миқдорда; 

қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, маиший иситиш қозонлари ва бошқа энергия тежовчи қурилмалар учун харажатларнинг 20% қисми; 

иссиқлик насослари харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40% қисми Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан тўлаб берилиши белгиланган. 

Ўтган даврда cубсидия асосида энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш бўйича Платформа орқали 131 та сўров келиб тушган, шундан 116 та хонадон энергия аудитдан ўтказилди. 14 та хонадонга қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ўрнатиш учун субсидия ажратилди. Ажратилган субсидия қиймати 159,6 млн сўмга тенг. 

Бундан ташқари, “яшил таъмир” (қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) ўрнатиш, девор ва томни изоляция қилиш, дераза ва эшикларнинг иссиқлик йўқотишлари ва ўтказувчанлигини камайтирувчи турларига алмаштириш ҳамда ўрнатилган қозон ва ҳаво совитиш-иситиш) ва “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг 19 фоиздан ошган қисми (бироқ 4 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда) Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. 

▶️  Батафсил   

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati