2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
330 МВт қувватни ўтказа олиш хусусиятига эга 24 км узунликдаги 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилмоқда
  • 11.11.2025
  • 17

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги электр тармоқлари тизимини модернизация қилиш, янги объектларни қуриш орқали аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги тегишли фармойишига кўра “Тошкент вилоятида Тошкент ИЭС – “Келес” подстаниялари оралиғида 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Фармойишга асосан Тошкент ИЭС ва “Келес” подстанцияси оралиғида 220 кВ кучланишли узатиш электр тармоғининг тўртинчи занжирини, Л-2-К-4 электр тармоғини қуриш белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали Тошкент шаҳри Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Сирдарё вилояти электр таъминоти ишончлилигини ошириш ҳамда мавжуд 220 кВли Л-2-К-1, Л-2-К-2 ва Л-2-К-3 электр тармоқларининг юкламаларини камайтиришга эришилади.
 

 

Ҳозирги кунда ушбу электр узатиш тармоғини қуриш бўйича “Средазэнергосетьпроект” АЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи ташкилот — “Махсусэлектртармоққурилиш” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

⚡️ Ушбу лойиҳа доирасида лойиҳаланаётган электр тармоғининг Тошкент шаҳри ҳудудидан ўтувчи қисмида замонавий кўп қиррали металл таянчлар ўрнатирилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, мазкур электр тармоғининг Тошкент шаҳридан ўтувчи бир қисмида 220 кВ кучланишдаги кабель тармоғини қуриш кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳа доирасида 330 МВт қувватни ўтказа олиш хусусиятига эга 24 км узунликдаги 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи қурилади. Лойиҳанинг қиймати 23,0 млн. АҚШ долллари ҳисобида бўлиб, молиялаштириш манбалари эса қуйидагича: 7,5 млн. долл. — тижорий банклар кредити, 15,5 млн. долл — соҳа маблағлари ҳисобидан.

 ✅ Ушбу электр узатиш тармоғи Тошкент вилоятининг Тошкент ҳамда Қибрай тумани, шунингдек, мамлакатимиз пойтахтининг Олмазор тумани ҳудудидан ўтади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati