2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда
  • 10.11.2025
  • 11

Бугун, соат 18:13 да Тошкент шаҳридаги 110 кВли «Л-Док-1» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. 

Бунинг натижасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилояти Тошкент туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 


 

Ушбу носозлик бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланди.
 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/18160

https://t.me/minenergy_uz/18161

 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati