Янгиликлар
2020 ЙИЛ САҲИСОБИ: юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари 2020 йил режасига мувофиқ тўлиқ бажарилди (№16)
  • 23.02.2021
  • 252

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр узатиш ҳаво тармоқларида 2020 йил давомида бажарилган ва 2021 йилда бажарилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида ҳисобот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ташкил этилган ва унга қуйидаги вазифалар юклатилган: электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.

 
Энергетика тўғрисидаги қонунга асосан, электр энергияси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиб, истеъмол қилиниши зарур бўлган товар ҳисобланганлиги сабабли, уни етказиб бераётган тармоқлар доимо ишчи ҳолатда ва соз бўлиши зарур.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларидан бири Жамият тасарруфидаги 11400 кмдан зиёд узунликдаги 35–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини барча турдаги таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишларини режалаштириш, ташкил қилиш ва назорат қилиш, мавжуд линияларни реконструкция қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш, ишончлилигини ошириш ва барқарор ишлашини таъминлашдан иборат.

Юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилда жами 1141,8 км 110–500 кВли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган ва режага нисбатан 100,6 % (1 148,2 км), жорий таъмирлаш ишлари эса 3621,0 км таъмирлаш режалаштирилган ва режага нисбатан 106 % (3 844,7 км) бажарилган.

 

Бундан ташқари, қуйидаги эксплуатация ишлари амалга оширилган:

  •    110– 500 кВ ли ҳаво электр узатиш линияларини кўрикдан ўтказиш, режа – 1550 км амалда – 5853,2 км 371 %;
  • нуқсонли изоляторларни алмаштириш, режа – 585 дона, амалда – 1400 дона 239 %;
  •  ҳаво электр узатиш линияларини дарахт шохларидан тозалаш, режа – 994,8 км, амалда – 994,8 км 100 %;
  • қушлар ин қуришига қарши тўсиқлар ўрнатиш, режа – 1800 дона, амалда 3091 дона 172 %.

2020 йил 27 апрель куни Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келиб, республиканинг Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 9–40 м/сек. тезликда шамол эсиши кузатилган. Табиий офат натижасида 500/220/10 кВ «Қоракўл» подстанцияси, 1 та 500 кВли ва 8 та 220 кВли ҳаво тармоқлари авариявий ўчган эди.

Табиий офат ва уни бартараф этиш учун магистрал электр тармоқлари ходимларидан ташкил топган бригадалар сафарбар этилгани ҳақида тезкор маълумот Жамиятнинг телеграм каналида эълон қилинди.

Кучли шамол оқибатида юқори кучланишли электр тармоқларида узилишлар кузатилмоқда (2020 йил 27 апрель санаси, 22:43) https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2662
Айрим ҳудудларда кучли шамол туфайли электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда (2020 йил 27 апрель санаси, 23:16) https://kun.uz/08510605
O‘zbekistonning ayrim hududlaridagi yomg‘ir aralash kuchli shamol tufayli elektr ta’minoti vaqtincha o‘chirildi (2020 йил 28 апрель санаси, 01:26) http://dy.uz/I0rkb
Кучли шамол оқибатида электр таъминотида кузатилган носозликлар бартараф этилмоқда (2020 йил 28 апрель санаси, 14:24) https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2686

 

Магистрал электр тармоқлари ходимларидан ташкил топган бригадалар томонидан олиб борилган тезкор ишлар натижасида 220 кВ ли шикастланган таянчларда созлаш ишлари олиб борилиб, Бухоро вилоятининг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

ТЕЗКОР ҲИСОБОТ: Бухоро вилояти https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2738
ТЕЗКОР ҲИСОБОТ: Самарқанд вилояти https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2739
ТЕЗКОР ҲИСОБОТ: Жиззах вилояти https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2740
ТЕЗКОР ҲИСОБОТ: Бухоро вилояти https://t.me/uzmetaxborotxizmati/2808

 

Республика истеъмолчиларини мустаҳкам ва ишончли электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги «220 кВ ли Тахиатош ИЭС – ПС «Хоразм» – Саримой аҳоли яшаш пункти (Хоразм вилояти) электр узатиш линияси қурилиши» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2541-сонли қарори асосида бажарилган.

 

Лойиҳа бўйича бажарилган ишлар тўғрисида маълумот

´   I босқичда: «Хоразм ПС – Саримой» аҳоли яшаш пунктигача 153,5 км 220 кВ ҳаво электр линиясини қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда объектда жами 498 дона устун ўрнатиш ишлари, 153,5 км узунликдаги 220 кВ ҳаво электр линияси қурилиш ишлар якунланиб, 2020 йил 30 май куни кучланиш берилди;
´   II босқичда: «Хоразм ПС–Тахиаташ ИЭС» 220 кВли ҳаво электр линияни қуриш бўйича жами 730 дона таянч ўрнатилиб, 195,3 км узунликдаги ҳаво электр линиясини қуриш ишлари тугалланди ва кучланиш берилди.

 

2021 йилда амалга ошириладиган ишлар

2021 йилда жами 313,5 км узунликдаги янги линия қурилиши кўзда тутилган:

Қашқадарё вилоятида Л-Азамат 1 – 57 км; Л-Азамат 2 – 58 км
Самарқанд вилоятида Л-17-Т – 4,5 км; Л-Т-К – 4,5 км
Жиззах вилоятида Л-ДНС 1,2 – 40 км х 2 дона (110 кВни 220 кВга ўтказиш)
Навоий вилоятида Л-17-Х4 – 26 км
Сурхондарё вилоятида Л-507 – 65 км
Тошкент вилоятида Л-19-Д – 18,5 км (Тошкент шаҳридаги Юксак подстанциясини юкланганлик даражасини камайтириш мақсадида)

 

 Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини янада ривожлантириш, аҳоли ва саноат тармоқларининг электр энергиясига бўлган талабларини қондириш, мустаҳкам ва ишончли электр энергияси етказиб бериш мақсадида жамиятимиз томонидан ҳаво тармоқлари бўйича мукаммал таъмир, жорий таъмир, техник хизматлар ва янги инвестиция дастурларига асосан янги қурилиш ишлари амалга ошириб борилмоқда.

 

Жумладан,

2021 йил таъмирлаш режасига асосан 1206,153 км электр узатиш ҳаво тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари, 4320 км электр узатиш ҳаво тармоқларида жорий таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.

 Шамсиддин Кулибаев, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>