2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тошкент туманининг айрим ҳудудларини таъминловчи 35/10 кВ кучланишли «Боғзор» подстанциясидаги Т-2 трансформаторига кучланиш берилди
  • 13.11.2025
  • 7

Бугун, 2025 йил 13 ноябрь куни соат 15:20 «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Боғзор» подстанциясидаги Т-2 трансформатори (тақсимловчи тармоқда содир бўлган қисқа туташув сабабли, ҳимоя тизимидан) авариявий ҳолатда ўчган эди. 

⚡️ Натижада Тошкент вилоятининг  Тошкент туманидаги айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотидан узилишлар кузатилган эди. 

⚙️ Айни пайтда масъул ходимлар ва навбатчи бригадалар томонидан носозлик сабаблари аниқланиб, истеъмолчиларга кучланиш берилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati