

Айни кунларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.A.Исақулов 2025/2026 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.
⚙️ Дадажон Айнақулович «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали балансидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Жиззах» подстанциясидаги амалга оширилган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-созлаш ишлари билан бевосита танишиб, Филиал раҳбарияти ҳамда масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
⚡️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ