

Аввал хабар берганимиздек, Акциядорлик жамиятининг «Учқун» спорт мажмуасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ҳамда МЭТ филиаллари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Бошқарув раиси кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Спорт тадбири ғолиблари билан танишинг:
1-ўрин — «Тошкент тиббий-санитария қисми» тиббий муассасаси;
2-ўрин — Тошкент давлат техника университети талабалари;
3-ўрин — «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали.
⚡️Эслатиб ўтамиз, энергетика тизим ташкилотлари томонидан электр таъминоти барқарорлиги учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган. Хусусан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансидаги энергетика объектлари генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга етказиб бериш бўйича 24/7 режимида иш ташкил қилинган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати