

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда 2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-421-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ишлари олиб борилмоқда.
⚡️ Шу мақсадида бугун, 2025 йил 15 ноябрь куни Акциядорлик жамиятининг «Учқун» спорт мажмуасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ҳамда МЭТ филиаллари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Бошқарув раиси кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.
✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати