

⚙️ Бекобод шаҳар ҳаво тармоғи хизмати мутахасислари томонидан 110 кВ кучланишли «Л-М-С-1» электр тармоғида яроқсиз изоляторларни алмаштириш ишлари олиб борилди.
⚡️ Таянч устунининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб шикастланган элементлар янгисига алмаштирилди. Электр узатиш тармоқларининг контакт тепловизор кўригидан ўтказилиб чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.
⚙️ Чирчиқ шаҳар ҳаво тармоғи хизмати мутахасислари томонидан 110 кВ кучланишли «Л-Дўстлик-1» электр тармоғини шлеф улаш ишлари олиб борилди.
"Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot