

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон МЭТ АЖ Марказий аппаратининг 70 яқин ходимлари ва уларни оила аъзолари кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳатга олиб борилди. Ходимлар Мирзо Улуғбек музейига, Ходжа Дониёр мавзолейига, Шоҳи-Зинда мақбараларига, Гўри-Амир мақбарасига, Регистон майдонидаги Улуғбек, Шердор ва Тилла-Қори мадрасаларига, Биби Хоним масжидига, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг уй-музейига ва қабрига зиёратга боришди. Кечки Самарқандни чиройини кўриб, янги барпо этилган Самарқанд Сити мажмуасида мароқли саёҳат қилишди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати