2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида эстетик-профилактик ишлар амалга оширилди
  • 18.11.2025
  • 11

«Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфдаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида эстетик ҳолатни яхшилаш борасида профилактик таъмирлаш ишлари бажарилди. Ҳудуднинг хавфсиз ва жозибадор ташқи кўринишни таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

⇒ Хусусан, 

Энергетика объектининг ички ва ташқи майдонларида ободонлаштириш ишлари бажарилди; 
♦ Йўл-йўриқ белгиларини янгилаш, йўлаклар ва кириш жойларининг тартибга солиниши амалга оширилди;
♦ Ёритиш тизими модернизация қилинди: кечаси хавфсиз кўринишни таъминлаш учун янги ЛEД ёритиш қурилмалар ўрнатилди;
♦  Иншоотнинг хавфсизлиги ва кўрсаткичлари яхшиланди: хавфсизлик белгилари, фавқулодда ҳолатлар учун махсус белгилар бўялди;
♦ Яқин атрофдаги йўллар, боғлар ва кириш йўлакларининг эстетик кўриниши яхшиланди.

Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot