2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Ахтачи» подстанциясининг қувватини ошириш ишлари амалга оширилмоқда
  • 25.11.2025
  • 10

Тақсимловчи тармоқларга электр энергияси барқарор етказиб бериш мақсадида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан захирага чиқарилган 2500 кВА қувватли трансформатор Асака туманида жойлашган, меъёрдан ортиқ юклама билан ишлаётган 35/10 кВ кучланишли «Ахтачи» подстанциясига қўшимча Т-3  трансформатор ўрнатилди ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.

⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot