2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Шўро» подстанциясида техник профилактика ишлари бажарилди
  • 26.11.2025
  • 7

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, 35/10 кВ кучланишли «Шўро» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида трансформатор ва электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш, зарур эҳтиёт қисмларни алмаштириш, шунингдек, энергетика объектининг эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди.

⇒ Хусусан, подстанциядаги асосий ускуналар бўёқланиб, уларнинг ташқи кўриниши янгиланди. Бу эса нафақат жиҳозларнинг хизмат муддатини узайтириш, балки объектда меҳнат хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot