

⚙️ "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/6 кВ кучланишли «Саманкўл» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Олиб борилган ишлар:
▪️ Куч трансформатори (Т-1-110 кВ) техник текширувдан ўтказилди;
▪️ Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;
▪️ Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;
▪️ Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди;
▪️ 6 кВ кучланишли комплект тақсимлаш қурилмасида таъмирлаш ва изоляциясини ўлчаш ишлари олиб борилди.
⇒ Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!