

⚙️ Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида Т-2 трасформаторни бўяш ва эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари олиб борилди.
Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.
⚡️ Филиал мутахассислари томонидан генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш учун барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot