

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 110/10 кВ кучланишли «Промузел» подстанциясининг СШ-10-1 ҳамда ТН-10-1 қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари ва релели ҳимоя тизими бўйича текширувлар амалга оширилди.
⚙️ Шунингдек, ушбу тақсимловчи қурилмадан чиқадиган барча чиқувчи фидерларда ҳам жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, уларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди.
⚡️ Барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда бажарилди.
⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ