2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Навбатчи электр монтёрлар белгиланган штат бирлигига мувофиқ меҳнат фаолияти юритмоқдалар
  • 13.12.2025
  • 67

Мурожаат эгаси: Жамоавий мурожаат

Мурожаат мазмуни: “Ассалому алайкум соялар хабари админлари. Биз Андижон Миллий Электр Тармоқлари ходимлари номидан ёзяпмиз. 2025 йил 1 июнь ойида Худудий электр тармоқдан, Миллий электр Тармоқларига ўтдик, шундан буён тўрт кишилик навбатчиларни уч киши қилиб қўйди, кузда тўрт киши бўласилар деб вада берганди, мана қиш келди жим, камига иш хақларимиз тушуб кетди, иш соат кўп, талаб кўп, бир сўм бермайди, фақат қиласан дейди, бўлмаса ишдан хайдайман деб қўрқитади, биз ходимларни хам тарафимизни оладиган ташкилот борми, биз ёнимиздан сарфласак бола чақага нима қилиб берамиз, илтимос сизлардан чора кўриб беринглар, уч кишилик навбатчиларни тўрт киши қилиб берса яхши бўларди.

Мурожаатга жавоб: "Soyalar" номли телеграм месенжери каналида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали электр монтёрлари номидан ёзилган жамоавий мурожаатга изоҳ. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги “Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-844-сон қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидан Андижон вилоятдаги 142 та 35-110 кВ кучланишдаги “Подстанция ва электр тармоқлари”ни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфига ўтказилган.

142 та подстанциялардан 86 тасидаги 120 нафар навбатчи ва хизмат кўрсатувчи электр монтёрлари ҳам ўз иш жойлари билан ишга қабул қилинган.

Шундан 14 дона 110 кВ кучланишли подстанцияда 4 нафар навбатчилар ва 72 тасида 1 нафардан хизмат кўрсатувчи электр монтёрлари ишлаб келган.

Тақсимловчи электр тармоқларига барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида 14 та подстанцияда навбатчи ходимлари вақтинчалик навбатчи ходимлари бўлмаган 14 та подстанияларга бириктирилган.

2025 йил ноябрь ойида 20 нафар қўшимча навбатчи электр монтёри штати берилган бўлиб, ушбу штатларга ходимлар ишга қабул қилинган. Янги ишга қабул қилинган ходимларни навбатчиликка тайёрлаш (ўқитиш, авария ва ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказиш, дублёрликда туриш) ишлари олиб борилмокда. 

Ушбу янги қабул қилинган ходимлар имтиҳонлардан муваффаққиятли топшириб, электр курилмаларида ишлашга рухсат олганидан сўнг навбатчиликка қўйилади.

 “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati