2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Тошкент шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 14.12.2025
  • 16

Яшнобод туманида жойлашган «Технопарк» мажмуасида қишки мавсумга тайёргарлик доирасида махсус техникалар кўрикдан ўтказилди.

Кўрик тадбирида Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул вакиллари иштирок этдилар.

Қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ноқулай об-ҳаво шароитларида тезкор ва самарали ишларни ташкил этиш мақсадида қуйидаги техникалар шай ҳолатга келтирилган:

     —    51 та экскаватор-юклагич;

     —    273 та авария тиклаш бригадалари; 

     —    52 та автокран;

     —    25 та самосвал;

     —    31 та сув тортувчи насос (откачка);

     —    427 та бошқа турдаги махсус техникалар.

✅ Мазкур кўрик жараёнида техникаларнинг техник созлиги, тўлиқ жиҳозланганлиги ҳамда фавқулодда вазиятларда узлуксиз ишлашга тайёрлиги баҳоланди.

Шуниндек, аномал совуқ об-ҳаво шароитида пойтахт бўйлаб хизматга жалб этиладиган куч-воситалар тақсимоти ўрганилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati