2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Диққат, эълон! 110 кВ кучланишли «Л-Хисорак-2» линясида тезкор таъмирлаш зарурияти туфайли узилишлар кузатилиши мумкин
  • 15.12.2025
  • 26

Шаҳрисабз ва Китоб туманининг айрим ҳудудлари
 
15.12.2025-yil, соат 12:00 дан 14:00 гача

110 кВ кучланишли «Хисорак-2» электр узатиш тармоғида тезкор таъмирлаш зарурияти пайдо бўлгани муносабати билан бугун, 2025 йил 15 декабрь куни соат 12:00 дан 14:00 гача ушбу линия орқали қувватланган тақсимловчи тармоқ ҳамда подстанциялар электр таъминотида узилишлар кузатилиш эҳтимоли мавжуд.

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

⚡️Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узур сўраймиз.

110 кВ кучланишли «Л-Хисорак-2» линясидаги тезкор таъмирлаш тугатилиб, тармоққа кучланиш берилди

Аввал хабар  берганимиздек, бугун, 2025 йил 15 декабрь куни соат 12:00 дан 14:00 гача 110 кВ кучланишли «Хисорак-2» электр узатиш тармоғида тезкор таъмирлаш зарурияти пайдо бўлгани туфайли тезкор  таъмирлаш ишл;ари олиб борилди. Тақмоққ кучланиш берилди.

⚡️Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ 

https://t.me/QashqadaryoMET