Янгиликлар
Юқори-Чирчиқ туманида 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
  • 05.03.2021
  • 440

  Аввал хабар берганимиздек, Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятининг Юқори-Чирчиқ туманидаги “Нури замин” МФЙ ҳудудида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланган эди.

 

  Бугун, 5 март куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлиги доирасида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

 

  Ушбу станция бир йил давомида тахминан 100 минг кВт соат электр энргияси ишлаб чиқаради.

  Маълумот учун: жорий йил охирига қадар 2 та 100 МВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

 

Манба: @minenergy_uz

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>