

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2025 йилда бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот маълумотномаси.
«Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфида жами узунлиги 2 276,6 км бўлган 1 та 500 кВ, 14 та 220 кВ, 122 та 110 кВ ва 65 та 35 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари мавжуд. Шундан: 500 кВ — 54,8 км; 220 кВ — 589,833 км; 110 кВ — 995,8 км; 35 кВ — 636,17 км. 1 та 500 кВ кучланишли «Лочин» ва 5 та 220 кВ кучланишли «Юлдуз», «Хакан», «Фозилмон», «Сарой» ва «Бобур» подстанциялар ҳамда 64 та 110 кВ кучланишли ва 78 та 35 кВ кучланишли 148 дона подстанциялар мавжуд.
Подстанцияларнинг жами тўла қуввати — 5422,3 МВА (магавольт∙ампер). Шундан: 500 кВ кучланишли подстанцияларнинг қуввати 1602,0 МВА бўлса, 220 кВ кучланишли подстанциялар қуввати 1480,0 МВА ташкил этади. 110 кВ кучланишли подстанциялар қуввати эса 1838,2 МВА бўлиб, 35 кВ кучланишли подстанциялар ўтказувчанлик қуввати 502,1 МВАга эга.
2025/2026 йил куз-қиш мавсумида электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан ишончли таъминлаш мақсадида: 2 дона трансформатор (1 та 35 кВ 4 МВА, 1 та 110 кВ 16 МВА), 2 дона 110 кВ кучланишли ва 5 дона 35 кВ кучланишли ўчиргичлар ва 134,1 км узунликдаги 35-110-220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш, 107 дона трансформаторлар, 213 дона ўчиргич ҳамда 939,8 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқларини жорий таъмирлаш режалаштирилган эди.
Мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича:
· Трансформаторлар — даврий режа 2 дона, амалда ҳам 2 дона бажарилди. 35/10 кВ кучланишли «Холдовонбек» подстанциясида Т-2 4 МВА, 110/35/10 кВ кучланишли «Шаҳрихон» подстанциясида Т-1 25 МВА (режа 100,0 % бажарилди).
• Ўчиргичлар — даврий режа 7 та, амалда ҳам 7 та ўчиригичлар таъмирланди (режа 100,0 % бажарилди).
· Электр узатиш тармоқлари — даврий режа 134,1 км., амалда 134,1 км (режа 100,0 % бажарилди).
Жорий таъмирлаш ишлари бўйича:
· Куч трансформатори ҳамда подстанция эҳтиёжи учун трансформаторлар – режада 116 та, амалда 116 та (100.0%), ўчиргич – режа 215 та, амалда 215 та (100.0%), электр узатиш тармоқлари – режада 939,7 км., амалда 939,7 км (100.0%).
· Режа буйича 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида 3 км, 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида 75 км, 110 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларининг 37 км узунликдаги кисмларида дарахт шох-шаббаларидан тозалаш ишлари бажарилди.
· Электр қурилмаларнинг техник ҳолатига қараб, контактларида қизишларни текшириш учун подстанциялар ҳамда электр тармоқлари рўйхатини шакллантирилган режа асосида ишлар амалга оширилди. Рўйхат асосида объектлардаги электр ускуналарнинг максимал ишлаш жараёнида (тизимда истеъмол юқори бўлган вақтлар) контактларнинг қизишлари бўйича тепловизор ёрдамида кўрикдан ўтказилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Жаҳон Банки иштирокида «Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3284-сонли қарорига асосан Андижон вилоятида 220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» ва 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясиларида модернизация ишлари давом эттирилмоқда.
220/110/10 кВ кучланишли «Юлдуз» подстанциясида 2 дона 200 МВА автотрансформаторлар ўрнига 2 дона 250 МВА автотрансформаторлар ўрнатилиб, қўшимча 100 МВА қувват яратилди.
500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанциясида модернизация лойиҳаси доирасида мавжуд АТ-1 бир фазали 167 МВА автотрансформаторлар ўрнига бир фазали 267 МВА автотрансформаторлари ўрнатилиб, қўшимча 300 МВА қувватга оширилди. Бу ишлар натижасида подстанциянинг умумий қуввати 1602 МВА етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорида 2021-2023 йилларда Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини баркарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220/110 кВ кучланишли электр тармоги ҳамда 220/110/10 кВ кучланишли 2х200 МВА қувватга эга янги подстанция қуриш белгиланган.
Шаҳрихон туманида бош пудратчи «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ томонидан 13,9 км 220 кВ ҳаво электр узатиш тармоғи ва 220/110/10 кВ кучланишли «Сарой» подстанция қуриш ишлари олиб борилиб, 2023 йилнинг 14 ноябрь куни биринчи босқичда бир дона 125 МВА қувват автотрансформатор билан ишга туширилди. 2024 йил 20 сентябр куни иккинчи автотрансформатор 125 МВА қувват ишга киритилиб, подстанциянинг жами қуввати 250 МВА етказилди. 2025 йил подстанциясида 1 дона 125 МВА автотрансформатор ўрнига 1 дона 200 МВА автотрансформатор ўрнатилиб, қўшимча 75 МВА қувватга оширилди. Подстанциянинг умумий қуввати 325 МВА етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 599-сонли «Узатиш ва тақсимлаш тизимларини ривожлантириш ва тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 26 та подстанция ва 7 та (150 км) электр тармоқлари шартли «қизил» тоифага киритилиб, электр хўжалиги объектларини реконструкция ва модернизация қилиш режаси ишлаб чиқилди.
Ушбу қарорга асосан Андижон вилоятида «қизил» тоифага киритилган электр хўжалиги объектларини 2025 йилдан бошлаб 1-босқичида 110-35 кВ кучланишли 11 та подстанция ва 6 та (138 км) электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш режасига киритилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тендер савдолари ўтказилиб, «Ўзбекэнерготаъмир» АЖ пудратчи ташкилот билан шартнома имзоланди.
2024/2025 йил куз-қиш мавсумида юклама билан ишлаган подстанцияларда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
· 35/10 кВ кучланишли «Булоқбоши» подстанцияда ўта юкламада ишлаб келган 4 МВА қувватли Т-2 ва 2,5 МВА қувватли Т-3 куч трансформаторлари 16 МВА қувватли трансформаторига алмаштирилди. Натижада подстанциянипнг қуввати 9.5 МВАга оширилди;
· Балиқчи туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Чинобод» подстанцияси таъминладиган 110 кВли «Л-Чинобод» линияси ўта юкламада ишлаганлиги сабабли 9,3 км қисми АС-70 русумли сим ўрнига АС-120 русумли сим алмаштириш ишлари бажарилди;
· Андижон шаҳридаги 35/6 кВ кучланишли «Олийгоҳ» подстанциясида куз-қиш мавсумини ишончли ўтказиш учун 1 дона 6.3 МВА трансформаторини ўрнига жорий йилнинг 30 сентябрь куни 10 МВА трансформатори ўрнатилди. Натижада подстанциянинг қуввати 3.7 МВАга оширилди;
Шаҳрихон туманидаги 110/35/10кВ кучланишли «Шаҳрихон» подстанцияда чиққан 16 МВА трансформатори 110/10 кВ кучланишли «Тўқувчи» подстанциясидаги Т-1 — 10МВА трансформаторини ўрнига ўрнатилди, чиққан 10МВА трансформатори Т-2 — 6.3МВА трансформаторини ўрнига ўрнатилди. Натижада 9.7МВА қувват оширилди.
Бундан ташқари, Осиё тараққиёти банки пул маблағларини жалб қилган ҳолда Андижон вилоятида 2023-2026 йилларда «Рақамли трансформация ва тақсимлаш тармоғининг барқарорлигини ошириш» лойиҳаси бўйича «ҲЭТ» АЖ Андижон ҳудудий филиали томонидан Андижон шаҳридаги «Пахтакор» МФЙда жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» (1962 йилда қурилган) подстанциясидаги мавжуд 1х31,5 МВА, 1х20 МВА қувватли куч трансформаторларни 2х63 МВА қуввтли куч трансформаторларига, Асака туманида «Бирдамлик» МФЙда жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Асака» (1965 йилда қурилган) подстанциясидаги мавжуд 2х15 МВА куч трансформаторларни — 2х40 МВА қуввтли куч трансформаторга алмаштириб, модернизация дастурига мувофиқ янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясидан демонтаж бўлган 20 МВА куч трансформаторини 110/6 кВли «3» подстанциясидаги Т-1 16 МВА куч трансформаторини ўрнига ўрнатилди. Натижада 4 МВА кувват оширилди.
Андижон МЭТ филиалида ўрнатилган қуёш панеллар тўғрисида маълумот:
«Андижон МЭТ» филиали тасарруфидаги 3 та объектларга қайта тикланувчи қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, жами қуввати 70 кВт.
1. Маъмурий бино — 30 кВт (Андижон шаҳри, «Андижон» МФЙ);
2. 500/220/10 кВ кучланишли «Лочин» подстанцияси — 30 кВт (Асака тумани, «Янгиобод» МФЙ);
3. 220/35/10 кВ кучланишли «Бобур» подстанцияси — 10 кВт (Андижон шаҳри, «Обод» МФЙ).
2025 йил 11 ойи давомида қуёш панеллари орқали 62,362 минг.кВт.с. электр энергияси ҳосил қилинди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Андижон вилояти истеъмолчиларининг ишончли электр энергия таъминоти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
Бахтиёржон Обидов, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати