2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220 кВ кучланишли подстанцияларда профилактика ишлари олиб борилмоқда
  • 18.12.2025
  • 15

"Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан хавфсиз меҳнат шароитини яратиш ҳамда электр ускуна ва жиҳозларида музқопламлар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида:

⚙️ 220/110/10 кВ кучланишли «Зафар» подстанциясида 35-сонли топшириқномага асосан, 220-110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмаларда жойлашган иккиламчи занжир ва кабель каналларини қордан тозалаш ишлари бажарилмоқда.   

⚙️ Шунингдек, 220/110/35/10/6 кВ кучланишли  «Юксак» подстанциясида  44-сонли топшириқномага асосан 220-110-35  кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмаларда жойлашган иккиламчи занжир ва кабель каналларини қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 

 Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot