2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам магистрал электр тармоқ мутахассислари 24/7 режимида хизматда
  • 18.12.2025
  • 15

⚡️  Бекобод гуруҳи ҳаво тармоғи мутахасислари томонидан 220 кВ кучланишли «Л-Қорақиясой» ҳаво тармоғини кўрикдан ўтказиш ишлари бажарилди.

Таянч устунининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб, шикастланган элементлар янгисига алмаштирилди. Электр узатиш тармоқларининг контактлари (бирикмалари) тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоқ қайтаргич тросслар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.

Эслатиб ўтамиз, юқори кучланишли электр тармоқларидаги қисқа муддатли профилактика ишлари ҳалқалаш усули орқали амалга оширилади ва бу истеъмолчилар электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмайди.  

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг!  http://t.me/ToshkentMET_Axborot