
⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи SCADA бўйича етакчи дастурчи муҳандиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР: Олий маълумотли Электр муҳандислиги, автоматлаштириш ва бошқарув тизимлари, телекоммуникациялар, компьютер муҳандислиги ёки шу каби тегишли техник соҳада бакалавр даражаси ёки ундан юқори. Билим даражаси (битирувчи рейтингида Топ(10) давлат тили, шунингдек, рус ва инглиз тилини билиши лозим.
Лавозим вазифалари:
♦ Рақамлаштириш-лойиҳа менежерига электр энергетикаси тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳалар (SCADA, телекоммуникация, оптик толали алоқа) доирасида кундалик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ижросини назорат қилишда кўмаклашиш;
♦ Техник хужжатлар, ишланмалар, ечинмалар брошуралари орқали кундалик билимни ошириш, шунингдек, замонавий ишланмалар, ечинмалар ва протокол-стандардларни давомий ўзлаштириш ва ўрганиш орқали янги кўникмалар шакллантириш; Техник хужжатлар, лойиҳа ҳужжатларини, жумладан иш жадваллари, йиғилиш баённомалари, вазифалар ижросини назорат қилиш рўйхатлари, расмий ёзишмалар ва даврий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда юритиш;
♦ Пудратчилар, консалтинг компаниялари ва ички бўлимлар билан бажарилмаган вазифалар ва топшириқлар бўйича мунтазам алоқада бўлиш ва координация қилиш;
♦ SCADA, телекоммуникация, подстанция автоматлаштириш ва оптик толали алоқа тизимларини жорий этиш жараёнини мониторинг қилишда иштирок этиш;
♦ Зарур ҳолларда объектларга чиқиш, заводларда текширувлар (FAT) , объектда қабул қилиш синовлари (SAT) ва бошқа техник тадбирларда қатнашиш;
♦ Шартномаларни бошқариш бўйича иштирок: шартнома қонунчилиги, харид сиёсати ҳамда халқаро молиявий институтлар (Жаҳон банки) лойиҳалари доирасидаги шартномаларни тушуниш.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15. 71-236-62-27
▪️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
▪️Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати