

Фарғона вилояти
✔️ 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанцияси
⚙️ 2025 йил 26 декабрь куни тонгги соатларда «Фарғона магистраль электр тармоқлари» филиали бош муҳандиси томонидан филиал таркибидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида навбатдан ташқари кўрик ўтказилди.
✅ Корик давомида 500/220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаларидаги электр ускуналари кўздан кечирилиб, трансформаторларнинг мой сатҳи, элегазли ўчиргичлардаги элегаз миқдори, ББШ қурилмаларидаги релели ҳимоя панеллари, бошқарув панеллари, авария захирасидаги электр қурилмалар ҳамда бошқа жиҳоз ва ускуналар назорат кўригидан ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati