

Фарғона вилояти
✔️ 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанцияси
⚙️ 2025 йил 28 декабрь куни тунги соатларда «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори томонидан филиал таркибидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясида навбатдан ташқари кўрик ўтказилди.
✅ Кўрик давомида АТ-2 трансформаторида қисқа муддатли созлаш ишлари олиб борилди.
❗️ Эслатиб ўтамиз, юқори кучланишли электр тармоқ объектларида олиб бориладиган техник профилактика ишлари истеъмолчилар электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмайди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати