
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:
⚡️ Электр тармоқларини эксплуатация уланиш ва қабул қилиш бошқармаси, Электр тармоқларига уланиш шўбаси мутахассиси лавозими.
❗️Талаблари:
1️⃣ Электр тармоқлари ва тизимларида фаолият юритган олий маълумотли мутахассис;
2️⃣ Электр энергетика соҳасида лойиҳалаш муҳандислиги лавозимларида иш стажига эга бўлиши (талабгорларнинг Магистрал электр тармоқларини лойиҳалаш ташкилотлари ёки “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимида, айниқса ишлаб чиқариш техник хизматидаги иш стажига эга бўлиши қўшимча устунлик беради);
3️⃣ Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги электр тармоқларига уланиш ва уларни лойиҳалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатлари, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари, Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари тегишли Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда Санитария нормалари ва қоидаларини зарур ҳажмларда билиши;
4️⃣ Магистрал электр тармоқларининг схемалари билан ишлай олиши, электр тармоқлари ва подстанцияларини қурилишини лойиҳалаштириш ва уларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник қонунчилик ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш ва бу бўйича хулоса бериш кўникмаларига эга бўлиши;
5️⃣ Edo.ijro.uz ижро интизоми идоралараро ҳужжат айланиш тизими, Microsoft Word, Excel ва Power Point дастурларида профессионал даражасида, Autocad дастурида фойдаланувчи даражасида ишлай олиши, тегишли ҳисоботларни шакллантиришнинг амалий кўникмаларига эга бўлиши;
6️⃣ Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, жамоа билан ва ўз устида муттасил ишлаш кўникмаларига эга бўлиши, одоб-ахлоқ нормаларига риоя этиши;
7️⃣ Давлат ва рус тилини билиши талаб этилади. Инглиз тиллини билиши талабгорларга қўшимча устунлик беради.
⚡️ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ (маълумот ўрнида):
1️⃣ Магистрал электр тармоқларига уланиш юзасидан фойдаланувчилар билан ёзишмаларни олиб бориш, электр тармоқлари ва подстанцияларини қурилишини лойиҳалаштириш ва уларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник қонунчилик ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш ва бу бўйича хулосани тегишли бўлим ва хизматлар билан келишиш ва раҳбариятдан тасдиқлатиш;
2️⃣ Келишилган лойиҳаларнинг ягона электрон базасини юритиб бориш;
3️⃣ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар даражасидаги топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
4️⃣ Магистрал электр тармоқларига уланиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш;
5️⃣ Лавозим йўриқномасига асосан мутасадди бўлим ва хизматлар билан маълумот алмашиб бориш ва бошқа вазифалар.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15. 71-236-62-27
▪️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
▪️Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
❗️ Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати