2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати: Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ
  • 30.12.2025
  • 81

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 25.12.2025 йилдаги 02-ПА-1-21377-сон топшириғига асосан, коррупцияга қарши курашиш, комплаэнс назоратини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 15:00да Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг мажлислар залида йиғилиш ўтказилиб ушбу йиғилишда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи А.Рахмонов иштирок этди.

Йиғилишда 2025 йил 26 декабрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасида “Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид эканлигини ва коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнат” эканлигини алоҳида гапириб ўтдилар. Ушбу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилдилар.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши ички назоратни янада кучайтирилиш тўғрисидаги мурожжатлари юзасидан 2026 йил учун Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини олиб борувчи Комплаэнс фаолияти бўйича йиллик режа ишлаб чиқиш ва иш фаолиятини кескин ўзгартириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, жамоатчилик кенгаши фаолиятларини йўлга қўйиш, давлат харидлари йўналишлари, рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш сингари йўналишларда фаолиятни олиб бориш юзасидан топшириқлар берилиб, 2026 йил учун ҳар бир комплаенс хизмати томонидан Иш режа ишлаб чиқилиши ва ушбу иш режага мувофиқ ишларни ташкиллаштириш белгиланди. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati