2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Коррупцияга қарши кураш бўйича ИСО 37001:2016 халқаро сертификатни қўлга киритди
  • 30.12.2025
  • 84

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати томонидан коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўймаслик, олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар Жамият ва унинг филиалларида амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича "Коррупцияга қарши курашиш сиёсати", "Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати" каби ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган ва ўрнатилган тартибда барча ходимларга таништириш ва тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Йил бошидан барча ходимлардан "Коррупцияга қарши курашиш сиёсати", "Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати" бўйича йиллик Мувофиқлик декларациялари тўлдирилиб келинмоқда.

Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, уларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида комплаенс хизмати томонидан давра суҳбатлари, ўрганишлар ва тренинглар ташкиллаштирилмоқда.

Жорий йилининг 25 декабрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Мувофиқлик тизими комплаенс хизматининг фаолияти бўйича  Халқаро стандарт талабларидан келиб чиққан ҳолда Коррупцияга қарши бошқарув тизими (ИСО 37001) бўйича сертификатни қўлга киритди.

Ушбу (ИСО 37001) сертификат Жамиятнинг Халқаро имиджини белгилаши билан биргаликда, порахўрликни олдини олиш, аниқлаш ва унга қарши курашишда ёрдам берадиган халқаро стандарт бўлиб, коррупцияга қарши самарали тизимни жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш учун талаблар ва кўрсатмалар белгилайди.

Ушбу стандарт барча турдаги ташкилотлар (давлат, хусусий, нотижорат) учун мос келади ва коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, шаффофликни ошириш ҳамда қонунларга риоя қилишни таъминлашга қаратилган. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati