2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади
  • 07.01.2026
  • 32

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади

Фармонга кўра, қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли комплаенс” ахборот дастурий комплекси 2026 йил 1 июлдан синов режимида ишга туширилади, жумладан:

► Коррупциянинг олдини олиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш;

► Дастурий комплекснинг “E-Komplaens” модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.

⇔ Агентликка давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига тизим ташкилотларига қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва уларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни меҳнат фаолиятида таъқиб, тазйиқ ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, Агентлик томонидан ҳимоя ордерини тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилади.

⏺️ Манба 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati