2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Тунги назорат кўриклари давом эттирилмоқда
  • 08.01.2026
  • 28

Электр таъминоти тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида барча подстанцияларда тунги кўриклар ҳамда тепловизор ёрдамида назорат ишлари олиб борилмоқда.

⚡️  Ушбу суратлар Хива ва Тупроққалъа туманларидаги подстанцияларда ўтказилган тунги кўрик жараёнларидан лавҳаларни акс эттиради.

Назорат кўрик давомида электр ускуналарининг техник ҳолати, юклама даражаси ҳамда хавфсиз ишлаш кўрсаткичлари кўздан кечирилди. Зарур бўлган жойларда тегишли кўрсатмалар берилди. Навбатчи бригадаларнинг фавқулодда ҳолатларга шайлиги синовдан ўтказилди.

Ушбу тадбирлар электр таъминотининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, назорат ишлари режали равишда давом эттирилмоқда.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot