2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли подстанциясида техник профилактика ишлари бажарилди
  • 09.01.2026
  • 28

 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли «Туркистон» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида 835-топшириқномага асосан «Темирйўл» фидерида профилактик таъмирлаш ишлар бажарилди.

Хусусан, подстанциядаги асосий ускуналар бўёқланиб, уларнинг ташқи кўриниши янгиланди. Бу эса нафақат жиҳозларнинг хизмат муддатини узайтириш, балки объектда меҳнат хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

⚡️  Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

 «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot